Афғонистондаги сув тошқинларида 99 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Афғонистон бўйлаб кучли ёмғирлар ортидан юзага келган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 99 кишига етди, яна 154 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Афғонистон Табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммадга таяниб, “Amu.tv” хабар берди.

Унинг айтишича, 26 мартдан бошланган кучли жала ёмғирлари кенг кўламли сув тошқинлари ва кўчкиларга сабаб бўлган. Бу эса кўплаб инсонлар ҳалок бўлишига ҳамда катта моддий зарар етишига олиб келган.

Табиий офат оқибатида мамлакат бўйлаб 5000 та уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлган, 355 километр йўллар ювилиб кетган. Умумий ҳисобда 8532 та оила зарар кўрган.

Юсуф Ҳаммаднинг қўшимча қилишича, энг кўп зарар кўрган ҳудудларга қутқарув ва гуманитар гуруҳлар юборилган бўлиб, улар фавқулодда ёрдам тарқатиш билан шуғулланмоқда. Зарарнинг аниқ миқдори ҳали баҳоланмоқда.

Афғонистон метеорология хизмати яқин кунларда ҳам кучли ёмғирлар давом этишини прогноз қилган ва мамлакатнинг барча 34 вилоятидаги чекка ҳамда хавфли ҳудудларда янги сув тошқинлари юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтмиз, аввалроқ Афғонистон ҳудудидаги Ҳиндукуш тоғ тизмаси ҳудудида содир бўлган зилзила оқибатида Қобулда 8 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон сув тошқини Юсуф Ҳаммад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг