Зеленский фронтдаги вазият сўнгги 10 ойдаги энг яхши ҳолатда эканини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан бўлаётган можародаги жорий вазият ҳақида гапирди ва Пасха сулҳи борасида яна бир бор фикр билдирди. Бу ҳақда у Британиянинг МИ-6 разведкаси ҳисоботига таянган ҳолда журналистлар билан мулоқот чоғида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Украина учун вазият сўнгги 10 ойдагига қараганда яхшироқ ривожланмоқда. 

“Британия разведкасининг хулосаси шундай – вазият мураккаб, аммо сўнгги 10 ой ичидаги энг яхши ҳолатда. Бу адолатли хулоса. Буни таъминлаётган барча бўлинмаларимизга миннатдорлик билдираман”, дейди Зеленский.

Шунингдек, Украина раҳбари Россиянинг Пасха сулҳини тузиш таклифига бўлган муносабатига изоҳ берган. Президентнинг сўзларига кўра, Москва бунга тайёр эмас.

“Биз Америка томонига ўз сўровимизни етказдик. Уларда Россияга яна ўз хабарини етказиш имконияти бўладими-йўқми, билмайман. Кўрамиз. Пасха байрамида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифимиз ўз кучида қолади”, дея қўшимча қилган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти мамлакат исталган муддатга Россия билан ўт очишни тўлиқ тўхтатишга тайёрлигини маълум қилган эди. Жумладан, Владимир Зеленский Пасха байрами нишонланадиган вақтда сулҳ тузишга тайёрлигини айтганди. Кейинчалик Кремлнинг ушбу таклиф бўйича позициясини Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков очиқлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Зеленский фронт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг