Тошкент давлат тиббиёт университети хорижий талабалар учун нуфузли танлов
Бизнес
−
03 Апрель 3446 5 дақиқа
Бугунги глобаллашув шароитида халқаро талабаларга қулай ва сифатли таълим муҳитини яратиш ҳар бир олийгоҳнинг устувор вазифаларидан биридир. Шу жиҳатдан Тошкент давлат тиббиёт университети мамлакатимиз ҳамда минтақада хорижий талабалар учун жозибадор ва ишончли таълим маскани сифатида ажралиб туради.
(4).jpg)
Университет Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги йирик ва етакчи тиббиёт олийгоҳларидан бири ҳисобланади. Миллий тиббиёт мактабининг бой анъаналари асосида ташкил этилган университет бугунги кунда юқори малакали шифокорлар тайёрлашнинг замонавий марказига айланган. У классик таълимни инновацион технологиялар билан уйғунлигини таъминлаб, хорижликлар учун жуда жозибадор бўлмоқда.
Университетда бугунги кунда мавжуд 13 та факультет ва 112 та кафедрада бакалавриатнинг 15 та таълим йўналишлари, магистратура ҳамда клиник ординатура 57 та мутахассисликлари, докторантуранинг 42 та ихтисосликлари бўйича таълим олиб борилади. Олийгоҳда 33 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, шундан 4300 дан зиёди хорижий талабалардир. Бу университетнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада мустаҳкамлайди.
(4).jpg)
Илмий салоҳият ҳам юқори даражада: 2000 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар таркибида юзлаб фан докторлари, профессорлар ва PhD мутахассислар фаолият олиб боради. Бу талабаларга сифатли ва замонавий билим олиш имконини беради.
Хорижий талабалар учун қулай шароитларга алоҳида эътибор қаратилган. Таълим ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади, бу турли мамлакатлардан келган талабалар учун қулайлик яратади.
(3).jpg)
Таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигига катта аҳамият берилади: 10 дан ортиқ замонавий лаборатория, 360 дан зиёд клиник база ва инновацион ўқитиш усуллари орқали талабалар реал тиббий тажрибага эга бўлади. Сўнгги йилларда ўнлаб янги лабораториялар ташкил этилиб, ўқув бинолари реконструкция қилинди, кампус шаклидаги замонавий инфратузилма шакллантирилди.
Моддий-техник база кенг ривожланган: минглаб ўқув аудиториялари, замонавий лабораториялар, симуляция марказлари, электрон кутубхоналар, спорт мажмуалари, юқори тезликдаги Wi-Fi, 900 дан ортиқ компьютер ва замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган синфлар мавжуд. 6000 ўринга мўлжалланган замонавий ётоқхоналар хорижий талабалар учун катта қулайлик яратади.
(4).jpg)
Бошқарув ва таълим жараёнлари рақамлаштирилган: ҳужжатлар айланмаси, масофавий таълим платформалари, электрон кутубхона ва журнал, Face ID, Uni TEST, электрон навбат, сунъий интеллект, VR ва AR технологиялари, “Талабалар портфолиоси” каби электрон тизимлар ишга туширилган. Бу талабаларга кенг имкониятлар беради.
2025/2026 ўқув йилида 5000 дан ортиқ талаба қабул қилингани университетга бўлган қизиқиш йилдан йилга ортиб бораётганини кўрсатади. Ҳар йили минглаб талабалар муваффақиятли битириб, тиббиёт соҳасида фаолият бошлайди.
(2).jpg)
Халқаро нуфуз ортиб бормоқда: университетнинг 27 та таълим дастури WFME ва ECAQA талаблари асосида халқаро аккредитациядан ўтган.
Хорижий талабалар сифатли таълим, хавфсизлик, ривожланган инфратузилма ва дўстона муҳитни юқори баҳолайди. Улар университетни қулай нарх, юқори сифатли таълим, кенг клиник амалиёт ва ҳар томонлама ёрдамнинг энг яхши уйғунлиги деб ҳисоблайди. Ҳужжат топшириш, виза расмийлаштиришдан тортиб, миллий байрамларни нишонлашгача бўлган маданий тадбирлар орқали талабаларга мослашишда ёрдам берилади.
.jpg)
Университет WFME, Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси (НМC) ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган. Диплом глобал миқёсда эътироф этилади, битирувчилар ўз ватанларида ва дунёнинг кўплаб мамлакатларида ишлай олади.
Ҳиндистонлик битирувчиларнинг муваффақияти алоҳида ғурур уйғотади: сўнгги икки йилда улар имтиҳонларда юқори баллар қайд этмоқда. Бу университетдаги тайёргарлик даражасининг юқорилигини тасдиқлайди.
Шу боис хорижий талабалар орасида танлов жуда юқори. Жорий ўқув йилида 2500 дан ортиқ чет эл фуқароси ҳужжат топширган, улардан 500 дан ортиғи суҳбатдан муваффақиятли ўтиб, қабул қилинган.
2026 йил март ойида университетда соғлиқни сақлаш соҳасида симуляцион таълим бўйича “SIMPULSON-2026” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Университет, Симуляция бўйича халқаро жамият ва Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси иштирокида ўтказилган конференцияда кўплаб хорижий, жумладан, Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси раиси Абҳижат Шетҳ, ҳиндистонлик экспертлар, мутахассислар ва талабалар иштирок этди. Тадбир университетнинг тиббий таълимдаги етакчи мавқеини яна бир бор тасдиқлади.
.jpg)
Хорижий талабалар учун яратилган қулай муҳит ва илиқ муносабат уларнинг тез мослашувига ёрдам беради. Ҳиндистондан келган талаба Ришабҳ шундай дейди:
“Мен аввал Украинада ўқирдим, аммо уруш туфайли ўқишни кўчиришга мажбур бўлдим. Ушбу университетни танлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди. Бу ерда ўзимни ҳурматда ва қўллаб-қувватланган ҳис қиламан.
Ўқитувчилар жуда тажрибали. Таълим нафақат назарий, балки амалиётга асосланган. Бу бизга клиник тажриба олиш имконини беради.
Ўзбекистон менга фақат таълим эмас, балки ўзимни шу ерга тегишли ҳис қилиш имконини берди”.
2-курс талабаси Салиқ Қадрига кўра, у шу университетни танлаган ва бундан ҳеч қачон афсусланмайди. Ажойиб симуляция марказлари, клиникаларда реал амалиёт ва эътиборли ўқитувчилар бор.
“Яшаш шароитлари ажойиб – тоза ётоқхоналар, ҳинд таомлари ва тўлиқ хавфсизлик. Таълим сифати энг юқори даражада”, дейди 4-курс талабаси Моҳаммад Ҳамдани.
3-курс Салонининг айтишича, у олийгоҳни инглиз тилидаги таълим ва ҳиндистонлик талабалар орасидаги яхши обрў учун танлаган. Ўқитувчилар индивидуал ёрдам беради, кампус сўнгги техника билан жиҳозланган.
“Ўқишимни ТошДавТУга кўчириш энг тўғри қарор бўлди. Ёрдам ва маданий тадбирлар туфайли ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Таълим сифатли – чуқур билим ва амалий кўникмалар оламиз”, дейди 5-курс талабаси Канишк Парикҳ Тапасви.
Хулоса қилиб айтганда, замонавий инфратузилма, кучли илмий салоҳият, халқаро очиқлик ва инсоний қадриятлар уйғунлиги университетни хорижий талабалар учун ҳақиқий қулай ва ишончли таълим масканига айлантирмоқда.
Телефон: +998781507825
Instagram | Facebook | X | YouTube | LinkedIn
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель