Ўзбекистон талабалари Россиянинг нотинч ҳудудига юборилаётгани айтилмоқда (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент давлат тиббиёт университети (олдинги Тошкент тиббиёт академияси) талабалари мажбурий равишда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига – ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудга ўқишга юборилаётгани хақида хабарлар тарқалмоқда.

Қайд этиш жоиз, кеча, 11 август куни Россия ғарбидаги айнан Нижний Новгород вилоятида жойлашган саноат зонасини нишонга олган Украина ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлгани, яна икки киши шифоҳонага ётқизилгани хабар қилинганди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда олдинги ректор ўқишни Қозоғистонга кўчиришни ваъда қилгани, аммо янги ректор Шуҳрат Баймурадов бу қарорни амалга оширишдан бош тортгани айтилади.

“Талабалар олдига шарт қўйилди: ёки Россияга кетасиз, ёки ўқишингиз бекор қилинади. Бу ҳақда фақат яқинда маълум қилинди – чунки хусусий тиббиёт университетлари кўчирма талабаларни қабул қилишни тўхтатгани сабабли, талабалар альтернативасиз қолишди”, дейилади ҳали расман тасдиқланмаган хабарларда.

QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби Назокат Абдуқундузова билан боғланди. У вазият ўрганилаётганини маълум қилди ва қўшимча маълумот берилишини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Россия Нижний Новгород Тошкент давлат тиббиёт университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг