Тошкентда сумалак цехи қарийб 2,5 млрд сўмлик газни ўмарди
3-саҳифа
−
03 Апрель 5268 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 2,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ходимлар иштирокида Тошкент шаҳар Олмазор туманида ўтказилган рейд вақтида қонунбузилиш ҳолати фош этилган.
Туманнинг “Гузарбоши” МФЙ Ҳуррият кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро А.Ў. ўз яшаш манзилида сумалак тайёрлаш цехи ташкил қилиб, тармоққа резина шланг орқали тўғридан тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 2 миллиард 442 миллион сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Жомбой туманида 6,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси аниқланганди.
Live
Барчаси