“Тахтақорача” довонида туннель қуриш бўйича музокаралар бошланди

Жамият

image

“Тахтақорача” довонида замонавий туннель қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича амалий ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокимлиги хабар берди.

Мълум қилинишича, мазкур йўналишда Китоб тумани ҳокимлигида туман ҳокими Рустам Ғафуров ҳамда Япониянинг нуфузли халқаро ташкилоти — JICA (Japan International Cooperation Agency) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Музокаралар давомида довонда узунлиги 7 километр бўлган туннель қурилиши юзасидан хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифлари ва тақдимотлари кўриб чиқилган. Томонлар лойиҳа доирасида замонавий муҳандислик ечимлари, хавфсизлик талабларига мос инфратузилма яратиш ҳамда транспорт қатновини янада қулайлаштириш масалаларини атрофлича муҳокама қилган.

Учрашув якунида томонлар лойиҳа юзасидан ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов парламент йиғилиши давомида депутатнинг саволига жавобан “Тахтақорача” довони орқали ўтадиган пуллик туннель қурилиши бўйича келишув имзоланиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди. Вазирнинг сўзларига кўра, Президент Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига ташрифи чоғида Транспорт вазирлигига “Тахтақорача” довонида 7 км узунликдаги пуллик туннель қуриш вазифасини қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

туннель Тахтақорача Китоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг