Россиядаги вақтинча сақлаш марказларида қанча ўзбекистонлик сақланаётгани айтилди

Олам

image

Россиядаги вақтинча сақлаш марказларида ҳозирга қадар 100 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси сақланаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Dunyo” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Владивостокдаги вакили вазифасини бажарувчи Евгений Волосастов билан учрашувда уларни тезроқ ватанга қайтариш масаласи кўриб чиқилган. Шунингдек, Бош консулхонага айрим фуқароларни сақлаш муддати узайиб кетгани бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани айтилган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон томони жорий йилнинг 1 февралидан 25 мартигача бўлган вақт оралиғида айрим юртдошларимиз Владивосток халқаро аэропорти орқали Россияга киритилмагани ҳақида маълум қилган.

Айтилишича, Россия томони назоратни кучайтиргани ва қўшимча текширувлар жорий қилгани сабабли “Uzbekistan Airways” ва “Centrum Air” авиакомпаниялари парвозлар жадвалига ўзгартиш киритишга мажбур бўлган. Бу эса Ўзбекистондан келаётган йўловчилар сонининг камайишига олиб келган.

Бу ҳолат икки давлат ўртасидаги сайёҳлик алоқаларига ва савдо-иқтисодий ҳамкорликка ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланган. Жумладан, “Navobod Naslli Parranda” фермер хўжалиги ва “AgroPtitsa” компанияси ўртасидаги 20 миллион АҚШ долларилик келишув доирасида Ўзбекистондан Приморье ҳудудига инкубация тухумларини етказиб бериш ишларига ҳам қийинчилик туғдирган.

Шунингдек, учрашувда Приморье ҳудудида вақтинча бўлиб турган ватандошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, миграция қоидаларини бузгани учун ушланган фуқаролар билан боғлиқ ҳолатлар муҳокама қилинган.

Евгений Волосастов ўз навбатида, бу масалаларни Приморье ҳудудидаги масъул идоралар билан биргаликда кўриб чиқишга ва вазиятни яхшилаш учун қўшимча музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирган.

Қолаверса, у Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттириш ва минтақадаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлаган.

Россияда ҳозирда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони қарийб 1,3 миллионни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Россияда ҳозирда вақтинча ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони қарийб 1,3 миллионни ташкил этгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик вақтинча сақлаш марказлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг