Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Жамият

image

Бугун, 2 апрель куни Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила соат 04:28 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 345 км жанубий-шарқда жойлашган. Магнитуда: 4,2. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Ўш, Қирғиз Республикаси. Координаталари: 40,7 даража шимолий кенглик, 73,26 даража шарқий узунлик. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хонобод туманида 3 балл, 25 км;
  • Қўргонтепа туманида 3 балл, 34 км;
  • Жалақудуқ туманида 2 балл, 53 км;
  • Хўжаобод туманида 2 балл, 54 км;
  • Булоқбоши туманида 2 балл, 67 км;
  • Пахтаобод туманида 2 балл, 75 км;
  • Андижон туманида 2 балл, 76 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 3,7 магнитудали зилзила содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг