Хоразмда “сварка аппарат” ичига “героин” яширган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
01 Апрель 2608 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида пайвандлаш ускунасига қарийб 1,5 кг “героин” яширган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Қўшкўпир тумани марказидаги автотураргоҳда турган, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи, 25 ёшли шахс холислар иштирокида текширилганда, унинг юк сумкасида бўлган темир пайвандлаш ускунаси ичига хуфиёна тарзда 1 кг 460 грамм “героин” ва 27 грамм “опий” моддалари яширилгани маълум бўлган.
Аниқланишича, у муқаддам тожикистонлик наркосавдогарлардан олган ушбу моддаларни Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи мижозларга сотиб, даромад топишни мақсад қилган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда мазкур жиноятга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида салкам 1 кг “опий” сақлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель