Энди Жиззахда ҳам автобусларда нақд пул қабул қилинмайди
Жамият
−
01 Апрель 1681 1 дақиқа
Жиззах шаҳрида ҳаракатланаётган жамоат транспортларида ҳам йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг “Жиззах шаҳрида жамоат транспортида йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Ҳокимликка кўра, электрон тўлов турларидан фойдаланувчи йўловчилар йўл ҳақи тўловини 2100 сўм эвазига амалга оширишлари мумкин.
Қайд этилишича, йўл ҳақини электрон тўлов турлари, яъни банк карталари, мобил иловалар, АТТО транспорт ва виртуал карталари орқали амалга ошириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳрида ҳаракатланаётган жамоат транспортларида ҳам йўлкира ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилганди.
Live
Барчаси