Каримов ҳам баҳридан ўтолмаган Карим Баҳриев хотираси

Маданият-санъат

Марҳумнинг яқинлари, ҳамкасблари, шогирдлари ва қўни-қўшнилари уни сўнгги йўлга кузатиш учун жам бўлишди. QALAMPIR.UZ жамоаси ҳам жаноза маросимида иштирок этиб, марҳумни сўнгги манзилга кузатди.

Марҳум билан бирга ишлаган ҳамкасбларидан интервью олишга ҳаракат қилинди. Бироқ улар суҳбат беришдан бош тортди. Шунга қарамай, уларнинг кўзларидаги ёш ва чуқур изтироб орқали марҳумнинг нақадар яхши инсон бўлганини англаш мумкин эди.

Маълум бўлишича, Карим Баҳриев бир неча кун аввал инсульт туфайли шифохонага ётқизилган бўлиб, шифокорлар назоратида даволанаётган эди.

У 1962 йил 15 июль куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Мактабни олтин медаль билан тамомлагач, Самарқанд давлат университетида, сўнгра Москва давлат университетининг журналистика факультетида таҳсил олган.

Фаолияти давомида журналист, ёзувчи, таржимон ҳамда парламент депутати сифатида самарали меҳнат қилган.

Карим Баҳриев ўзининг қатъий позицияси, долзарб мавзулардаги чиқишлари ва принциплари билан ўзбек журналистикасида ўзига хос из қолдирди. У 64 ёшида оламдан ўтди.

Марҳум Тошкент шаҳридаги Чиғатой қабристонига дафн этилди.

QALAMPIR.UZ жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Марҳумнинг яқинлари билан ташкил қилинган ушбу репортажни тўлиқ шаклда юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube-каналида томоша қилишингиз мумкин.

Беҳзод Шамсутдинов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент журналист Самарқанд Ўзбекистон Москва ҳамдардлик Ургут тумани ёзувчи Карим Баҳриев таржимон репортаж журналистикаси парламент депутати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг