Миллий гвардия қўмондони Камондан отиш федерацияси раиси бўлди
Спорт
−
28 Март 3353 1 дақиқа
Миллий гвардия қўмондони Баҳодир Тошматов Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 28 март куни Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтган. Унда федерацияга янги раҳбар сайланган ва устувор режалар кўриб чиқилган.
Тадбирда делегатлар томонидан федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баҳодир Ҳамидович Тошматов номзоди илгари сурилган. Номзод бир овоздан қўллаб-қувватланган ва Баҳодир Тошматов мамлакат камондан отиш федерацияси раиси этиб сайланган.
Конференция давомида ушбу спорт турини мамлакатда янада ривожлантириш ва оммалаштириш, спортчиларни жорий йил кутиб турган нуфузли мусобақаларга пухта тайёрлашга доир истиқболли режалар кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Аралаш жанговар санъатлар (MMA) ассоциациясининг раиси этиб сайланганди.
Live
Барчаси