Покистонда Яқин Шарқдаги кескинлик бўйича музокаралар ўтказилади

Олам

image

Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Покистонда Яқин Шарқдаги кескинликни камайтиришга қаратилган саммит ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда вазир “A Haber” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

Маълум қилинишича, ҳозирда Покистон, Саудия Арабистони, Миср ва Туркия вакиллари АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши давом этаётган урушни тинч йўл билан ҳал этиш учун учрашувни тайёрлашни мувофиқлаштирмоқда.

“Дастлаб саммит Туркияда ўтказилиши режалаштирилган эди, кейинчалик Исломободга кўчирилди. Чунки ҳозирги пайтда покистонлик расмийлар ўз мамлакатида қолишга мажбур. Эҳтимол, биз у ерда шу дам олиш кунлари учрашамиз”, деган вазир.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Саудия Арабистони, Миср ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари жорий йил 29–30 март кунлари Исломободга ташриф буюради.

“Сафар давомида Ташқи ишлар вазирлари қатор масалалар, жумладан, минтақадаги кескинликни камайтириш (деэскалация) бўйича саъй-ҳаракатлар юзасидан чуқур муҳокамалар олиб борадилар”, дейилади Покистон ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Эрон билан олиб борилаётган музокаралар доирасида Туркия билан алоқаларни мувофиқлаштираётгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Яқин Шарқ музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг