Йўқ товарларни сотиб, одамларни алдаган “божхоначилар” ушланди

3-саҳифа

image

Божхона қўмитаси номидан фуқароларни алдаган гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноятчилар Божхона қўмитаси номидан фойдаланиб, фуқароларни алдаш орқали уларнинг пулларини ўзлаштириб келган. Улар Telegram мессенжерида “божхона орқали арзон товарлар кириб келмоқда” мазмунида гуруҳ очиб, аслида мавжуд бўлмаган маҳсулотларни сотувга қўйган.

Фирибгарлар дастлаб ишонч қозониш мақсадида кичик миқдорларда пул олган, кейинчалик эса мижозлардан тўлиқ тўловларни талаб қилган. Пул маблағлари ўтказилгач, жабрланувчилар билан алоқа узилиб, улар телефон рақамлари ва мессенжерларда блоклаб қўйилган.

Мазкур жиноят иши доирасида 5 нафар шахс аниқланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “г” бандлари билан айблов эълон қилинган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида АҚШга ишга юборишини айтиб, фуқародан 75 минг доллар олган шахс қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Божхона қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг