Ўзбекистондаги кичик АЭС Россияни 24,7 млрд долларгача буюртма билан таъминлайди

Жамият

image

Ўзбекистондаги АЭС қурилиш майдончасида фақатгина битта кичик блокнинг барпо этилиши Россия корхоналарини 2 триллион рублгача (тахминан 24,7 млрд доллар) бўлган буюртмалар ва тахминан мингта иш ўрни билан таъминлайди. Бу ҳақда “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв журналистларга маълум қилди.

“Бизнинг Россиядаги хусусий компаниялар орасида ҳам, давлат иштирокидаги компаниялар орасида ҳам ҳамкорларимиз жуда кўп. Фақатгина кичик блокнинг қурилиши 2 триллион рублгача бўлган буюртмалар ҳажмини беради, бандлик нуқтаи назаридан эса — бу бевосита Россия Федерациясида мингга яқин иш ўрни яратилиши демакдир. Макроиқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан, бу Россия Федерациясига қурилиш босқичида киритилган ҳар бир рубль учун бир ярим рублгача, атом электр станциясидан фойдаланиш босқичида эса икки рублгача инвестицияларнинг қайтишини англатади”, дейди Росатом раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ва Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги бўлажак АЭС қурилиш майдончасида бўлиб ўтган тадбирлар доирасида стратегик ҳамкорликка оид муҳим ҳужжатлар имзолангани ҳамда дастлабки бетон ишларига расман старт берилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжатни “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва “Росатом” давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв имзолаган. 

Ҳозирги вақтда реактор биноси остига бетон асос тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу босқични жорий йил апрель ойида якунлаш режалаштирилган. Жами 900 метр кубга яқин бетон қоришмаси ётқизилади. Ишлар якунида реактор биноси пойдевори учун гидроизоляция ва ерга улаш тизимига эга асос тайёрланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Фориш Росатом Ўзатом АЭС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг