Нидерландия Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди
Спорт
−
25 Март 5198 1 дақиқа
Нидерландия ҳукуматининг Дональд Трампнинг Гренландияга нисбатан сиёсати сабаб 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирувчи мурожаати 170 мингдан ортиқ имзо тўплаб, парламентга топширилди. Бу ҳақда RTL Nieuws хабар берди.
Мазкур мурожаат жорий йилнинг январь ойи охирида нидерландиялик журналист ва шарҳловчи Теун ван де Кеукен томонидан ташкил этилган. У ва унинг ҳамфикрлари АҚШнинг бошқа давлатлар ишларига аралашуви ҳамда Гренландияга оид баёнотлари сабаб ушбу мамлакатда ўтказиладиган мусобақада иштирок этишни номақбул деб ҳисобламоқда.
Нидерландия Соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва Спорт вазирлиги бу борадаги қарор ҳукумат томонидан эмас, балки мамлакат футбол ассоциацияси томонидан қабул қилинишини маълум қилди.
Мурожаат кеча, 24 март куни парламентга тақдим этилди. Ташаббускорлар ва депутатлар ушбу масалани Спорт вазири эътиборига ҳавола қилишига умид билдирмоқда. Уларнинг фикрича, бундай муҳим қарор фақат футбол ассоциацияси томонидан қабул қилинмаслиги керак.
2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақада Нидерландия терма жамоаси Япония, Тунис ва саралаш ғолиби билан бирга “Ф” гуруҳидан жой олган.
Live
БарчасиИсроил Байрутга зарба бермоқда
05 Апрель