2025 йилда наркотик эккан 211 киши қамалди
3-саҳифа
−
24 Март 1184 1 дақиқа
2025 йилда Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) билан 1 912 нафар шахс судланиб, жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Судланган шахсларнинг 211 нафарига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш, 1 687 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 14 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
4 нафар шахсга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган.
Ушбу жиноят тури билан боғлиқ энг кўп ишлар Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳовлисида 511 туп гиёҳвандлик ўсимлиги эккан 85 ёшли шахс ушланганди.
Live
Барчаси