Самарқандда 11-синф ўқувчиси Gentra’да 5 ёшли қизчани уриб қочди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 5 ёшли қизчани уриб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи топилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 22 март куни соат 11:55 атрофида Самарқанд вилояти Ургут тумани “Чарчинор” маҳалла ҳудудидан ўтувчи ички йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Gentra русумли автомобиль ҳайдовчиси тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли қизчани уриб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетиб яширинган.

Жабрланган қизча зудлик билан Ургут туман тиббиёт бирлашмасига етказилиб, шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли экани айтилган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ҳайдовчи ҳамда транспорт воситаси топилиб, автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган.

Аниқланишича, автомобилни бошқарган шахс Ургут туманидаги умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси бўлган. У ота-онасининг рухсатисиз автомашинани ҳайдаб чиққанлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани Ички ишлар бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида вояга етмаган ўғилларининг юқори тезликда машина ҳайдашига йўл қўйган ота 5 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ургут Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг