Имом Бухорий масжид-мажмуасида илк ҳайит намози ўқилди (фото)

Жамият

image

Бугун, 20 март куни қайтадан қад ростлаган Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидаги Имом Бухорий масжид-мажмуасида илк ҳайит намози ўқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун ушбу муборак маскандаги янги ва муҳташам 10 минг сиғимга эга бўлган масжидда илк бор ҳайит намози адо этилган. 

“Бу йилги Рамазон ойи тарихий воқеаларга бой бўлгани, хусусан, Давлатимиз Раҳбарининг ташаббуси билан амалга оширилаётган хайрли ислоҳотлар, хайру саховат ишлари ва Ийдул Фитрнинг фазилатлари суҳбатларнинг асосини ташкил этди”, дейилади хабарда. 

Билдирилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигида мамлакатнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган уламолар, бош имом-хатиблар, нуронийлар, минглаб ўзбекистонликлар маҳобатли масжидда ҳайит намозини адо этган. 

“Дуолар ижобат бўладиган саодатли лаҳзаларда муфтий ҳазратлари бошчилигидаги жамоат Ҳақ таолодан бутун оламга тинчлик-омонлик, юртимизга қут-барака ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуою илтижо қилдилар”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасида якунига етган бунёдкорлик ишлари ва яратилган шароитлар билан танишиб, у ерда ҳайит намозини адо этиш таклифини маъқуллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пайариқ ҳайит намози Имом Бухорий масжиди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг