Самарқандда келинчак нотўғри укол оқибатида вафот этди (видео)
Жамият
−
13 Январь 19863 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида шифокорлар томонидан беморга нотўғри укол қилингани ва ушбу ҳолат бемор ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда 1992 йилда туғилган аёл соғлиғидаги муаммо сабаб тиббий муассасага мурожаат қилгани, бироқ даволаниш жараёнида қилинган муолажа, хусусан, укол бемор аҳволини оғирлаштиргани ва охир-оқибат унинг ҳаётига зомин бўлгани айтилади. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.
Унинг билдиишича, ушбу ҳолат бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаркатлари олиб борилмоқда. Марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанддаги туғуруқхонадан чақалоқ ўлик ҳолда топилгани хақида хабар берилганди.
Live
Барчаси