Жаҳон банки Ўзбекистонга 10,6 млн доллар ажратди

Жамият

image

Жаҳон банки Ўзбекистонга газ сизиб чиқишини бартараф этиш механизмини яратиш учун $10,6 млн миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда банкнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Грант маблағлари Жаҳон банкининг Global Flaring and Methane Reduction дастури ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини бартараф этиш механизмини яратиш лойиҳасига йўналтирилади. Лойиҳа “Ўзтрансгаз” АЖ бошқарувидаги газ узатиш тармоқларида сизиб чиқишларни аниқлаш ва бартараф этиш жараёнларини жорий этишга ёрдам беради.

Лойиҳа доирасида 2029 йилгача таъмирлаш ишлари орқали йилига қарийб 47,5 минг тонна газ йўқотилишининг олдини олиш режалаштирилган. Бу эса тахминан $18 миллион миқдорида маблағни тежаш имконини беради. Тежалган маблағларнинг катта қисми узоқ муддатли чора-тадбирларни амалга оширишга, жумладан, газ узатиш тизимида сизиб чиқишни аниқлаш ва бартараф этишга йўналтирилади.

Лойиҳа, шунингдек, “Ўзтрансгаз” АЖга замонавий ускуналар сотиб олиш ва ходимларни ўқитишга сармоя киритиш орқали иш самарадорлигини оширишни назарда тутади. Бундан ташқари, метан эмиссияларини халқаро стандартлар бўйича ўлчаш ва ҳисобот бериш тизими жорий этилади.

Грант маблағлари “Ўзтрансгаз” АЖ газ йўқотишларини камайтириш бўйича узоқ муддатли чора-тадбирларни молиялаштириш учун ишлатилади ва махсус жамғарма орқали бошқарилади. Жамғарма тежалган газни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан тўлдирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “М-25” конининг 202-сонли газ қудуғида газ сизиб чиққани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон банки Сурхондарё вилояти Бойсун “Ўзтрансгаз” АЖ Грант маблағлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг