Исроилда ракета ҳужуми оқибатида Озарбайжон фуқароcи ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 9 март куни Исроил ҳудудига ракета ҳужуми оқибатида Озарбайжон фуқароси Амид Алигуллоҳ ўғли Муртузов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
 
Қайд этилишича, Амид Алигуллоҳ ўғли Муртузов нафақат Озарбайжон, балки Исроил фуқаролигини ҳам олган. Ҳодиса Еҳуд шаҳри ҳудудидаги қурилиш майдончасида содир бўлган. Муртузов Исроилнинг Петаҳ Тиква шаҳрида яшаб келган. Кўп йиллар олдин оиласи билан Исроилга кўчиб ўтиб, узоқ вақт яшаб келган.

“Марҳумнинг оиласи ва яқинларига сабр-тоқат тилаймиз ва ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади элчихона хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 март куни Эрон Исроилни кассетали ўқ-дорилар билан жиҳозланган ракеталар орқали ўққа тутганди.

Кассетали ўқ-дорилар нишонга текканида майдароқ ўқ-дориларни сочиб юборади, бу эса шикастлаш майдонини сезиларли даражада кенгайтиради. Улар тинч аҳоли учун ўта хавфли ҳисоблангани сабабли, 120 дан ортиқ давлат қўшилган Кассетали ўқ-дорилар бўйича конвенция билан тақиқланган. На Эрон, на Исроил ушбу конвенцияни имзолаган. 8 март ҳолатига кўра, Исроилда Эрон зарбалари оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

Бироз аввал Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга уюштирган ҳужумлари оқибатида 15 мингдан ортиқ киши яралангани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Isroil Ozarbayjon Amid Aligulloh o‘g‘li Murtuzov

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг