“Нега олийгоҳда ўқиган ҳамма ишли бўлмайди?” Президент ректорларни огоҳлантирди (видео)
Жамият
−
24 Февраль 7764 1 дақиқа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилаётган ёшлар билан учрашувда ректорларни кескин танқид қилди.
Президент таълим сифати ва битирувчилар бандлиги масаласига алоҳида тўхталиб, олийгоҳ раҳбарларини огоҳлантирган.
“Яна бир марта ректорларни огоҳлантираман. Тўрт-беш йил ишлаб, талабани ишли қилмаган ректор лавозимда ўтиришга ҳақлими ё йўқми? Шу савол мени қийнайди. Нега олийгоҳда ўқиган ҳар бир талаба ишли бўлмайди? Нега мактабда 11 йил таҳсил олган ўқувчи камида битта тилни ўзлаштирмайди?” деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси