Мексикада тартибсизликлар авж олди. 18 киши ҳалок бўлди (фоторепортаж)

Олам

image

Мексикада “Jalisco New Generation Cartel” (Халиско янги авлоди) картели етакчисига қарши ўтказилган операция ва ундан кейинги тартибсизликлар вақтида камида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Jornada” хабар берди.

Қайд этилишича, қурбонлар орасида 15 нафар Миллий гвардия ходими бор. Шунингдек, Пуэрто-Вальяртада қамоқхонадаги исён оқибатида бир қўриқчи ҳалок бўлган, Сапопандаги кўча отишмасида эса прокуратура ходими ўлдирилган. Яна бир ҳомиладор аёл ҳам отиб ташланган.

Қуролли тўқнашувлар давомида картелнинг саккиз нафар жангариси йўқ қилинган. Сўнгги маълумотларга кўра, жами 27 киши қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексика Мудофаа вазирлиги ўзининг шафқатсизлиги билан танилган “Jalisco New Generation Cartel” раҳбари Немесио Осегера Сервантес, яъни “Эль Менчо”ни ҳарбий операция давомида йўқ қилгани ҳақида хабар берилган эди. Операцияни тайёрлашда АҚШ томонидан тақдим этилган маълумотлар ёрдам берган. Рейд вақтида зирҳли автомобиллар ва гранатомётлар ҳамда қуроллар мусодара қилинган.

Ҳодисадан сўнг Мексиканинг бир нечта штатларида тартибсизликлар авж олди. Наркокартель аъзолари автомобилларга ўт қўйиб, йўлларни тўсиб қўйган. Бир қатор шаҳарларда фавқулодда ҳолат режими жорий этилган, аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Кейинчалик АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау “Эль Менчо”нинг йўқ қилинишини катта воқеа деб атаган. Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт эса, АҚШ “Эль Менчо”га қарши операцияда Мексикага разведка кўмаги кўрсатганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика тартибсизлик наркобарон картел Эль Менчо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг