Татаристонда дронлар ҳужумидан сўнг нефть станцияси ёниб кетди
Олам
−
23 Февраль 4686 1 дақиқа
Бугун, 23 февраль куни тунги пайтда Россиянинг Альметьевск шаҳридаги (Татаристон) “Калейкино” нефть қувури станциясида дронлар ҳужуми оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Гордон” хабар берди.
Қайд этилишича, маҳаллий аҳоли ёнғиндан олдин бир неча бор портлаш овозини эшитган. Шундан сўнг объект ҳудудида катта ёнғин бошланган.
“Калейкино” нефть қувур станцияси Альметьевск туманида жойлашган “Транснефть – Прикамье” корхонасининг энг йирик бош станцияси ҳисобланади. Объект йирик транспорт маркази бўлиб, Ғарбий Сибирь, Татаристон, Удмуртия ва Бошқирдистон ҳудудларидан турли сифатдаги нефтни қабул қилади ва аралаштиради. Шунингдек, уни резервуарларда сақлайди ҳамда магистраль нефть қувурлари орқали, жумладан, Нижнекамск нефтни қайта ишлаш заводи ва экспорт йўналишларига узатади.
Россия расмийлари томонидан ҳали расмий изоҳ берилмаган. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар ҳам аниқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Измит шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлган эди.
Live
Барчаси