Очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз – Шавкат Мирзиёев (видео)
Жамият
−
26 Декабрь 1269 1 дақиқа
Ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли муҳим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.
Президентга кўра, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича сиёсат келгусида ҳам изчил давом эттирилади. Хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича беш йиллик стратегия ишлаб чиқилади.
Ушбу институтларга ижтимоий буюртма бериш тизими рақамлаштирилиб, молиялаштириш ҳажми 2 карра оширилади.
Бундан ташқари, хайрия ташкилотларини тузиш тартиби соддалаштирилади, ҳисобдорлик ва шаффофлик механизмлари такомиллаштирилади.
“Такрор айтаман, юртимиздаги кенг кўламли янгиланишлар даврида очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш устувор вазифамиз бўлиб қолади”, деди Президент.
Live
Барчаси