2026 йилда уй-жой ипотекасига 23 триллион сўм ажратилади

Жамият

image

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, иқтисодиётда энг катта талаб яратадиган уй-жой ипотекасига 2026 йилда 23 триллион сўм ресурс ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

Уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2 триллион 700 миллиард сўм субсидия берилади.

Шунингдек, битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредитининг миқдори 15 фоизга оширилади.

Келгуси йилда 140 мингта квартирали кўп қаватли уй-жой барпо этилиши рўзғор учун зарур истеъмол товарларига талабни ошириши табиий, албатта. Бу талабни молиявий манбалар билан таъминлаш мақсадида 2026 йилда 125 триллион сўмлик истеъмол кредити ажратилади.

Умуман, 2026 йилда қурилиш ишлари ҳажмини 11 фоизга кўпайтириб, 30 миллиард долларга етказиш режа қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилда 270 мингта уй, 1 миллионта машина сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ипотека

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг