Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиради (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиришга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

“Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш бўйича ишларни бошладик. Бу – Янги Ўзбекистоннинг илмий, технологик ривожланиши, умуман миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради, деб ишонч билан айта оламан”, деди Ўзбекистон Президенти.

Шунингдек, 2028 йил Самарқандда “Халқаро астронавтика конгресси”ни ўтказиш бўйича пухта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

сунъий йўлдош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг