Бу йил 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга тоза сув етиб борди – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

2025 йилда 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.

Президентга кўра, аҳоли фаровонлиги ва бизнесни ўстиришга хизмат қиладиган инфратузилмани янада яхшилаш бўйича ҳам 2025 йил катта ўзгаришлар йили бўлган.

Хусусан, энергетика соҳасида туб бурилиш ясалгани ҳисобига электр ишлаб чиқариш ҳажми 85 миллиард киловатт-соатга етказилган.

“Бу йил 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди, яна 2 миллион 300 мингга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Ёки 867 та “оғир” маҳалладаги 470 мингта хонадонга томорқаларни суғориш учун илк бор сув етиб борди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Қолаверса, жорий йилда аҳолига 8 миллион 100 минг квадрат метр кўп қаватли уйлар топширилмоқда, одамларнинг ўзи ҳам яшаш шароитини яхшилаш учун 19 миллион квадрат метр майдонда қурилиш қилган.

Бизнес вакиллари томонидан 24 миллион квадрат метр нотурар жой объектлари барпо этилган.

Умуман, сўнгги тўққиз йилда 210 миллион квадрат метрли турар жой ва нотурар жой объектлари фойдаланишга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон тарихида бу йил ялпи ички маҳсулот 145 млрд АҚШ долларидан ошгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг