Исроил Ливанга ҳаводан зарба берди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
26 Декабрь 1521 2 дақиқа
Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливан ҳудудида “Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси”нинг қуруқликдаги қўшинлари таркибидаги махсус бўлинманинг муҳим аъзоларидан бирини йўқ қилганини билдирди. Бу ҳақда кеча, 25 декабрь куни ЦАХАЛ хабар берди.
Расмий баёнотга кўра, ЦАХАЛ ва Исроил давлат разведкаси Ливаннинг Ансария ҳудудида “Қудс” кучларининг оператив бўлинмаси (840-бўлинма) таркибига мансуб муҳим ҳисобланган Ҳусайн Маҳмуд Маршад ал-Жавҳарийни йўқ қилган.
Исроил армияси маълумотларига кўра, ушбу шахс сўнгги йилларда Исроилга қарши террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этган.
Шунингдек, ЦАХАЛ 9 декабрь куни Ливаннинг жанубида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг техник таъминот бўйича офицери Иброҳим Муҳаммад Расланни йўқ қилганини маълум қилган эди. Ўша зарбалар чоғида гуруҳнинг ҳарбий таянч нуқталари ва бошқа объектлари ҳам нишонга олинган. Исроил томонининг билдиришича, ушбу полигонда “Ҳизбуллоҳ” аскарлари ўқотар ва бошқа турдаги қуроллардан фойдаланиш бўйича тайёргарлик кўрган.
Ноябрь ойи бошида ЦАХАЛ Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига қарши ҳужумлар церийасини бошлаган. Исроил томони зарбага учраган объектлар ҳаракат инфратузилмасини қайта тиклаш учун фойдаланилганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳрида автомашинага берилган зарба билан ҲАМАСнинг юқори лавозимли қўмондони Раед Саид ўлдирилганини билдирганди. Исроил томонига кўра, у 2023 йил 7 октябрда Исроилга қарши уюштирилган ҳужумларнинг асосий режалаштирувчиларидан бири бўлган.
Live
Барчаси