Сурия аҳолисининг учдан икки қисми гуманитар ёрдамга муҳтож – БМТ

Олам

image

Ҳозирда Сурия аҳолисининг учдан икки қисми – 16 миллиондан ортиқ киши гуманитар ёрдамга муҳтож. Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHА) хабар берди.

“OCHА маълумотига кўра, Сурияда гуманитар эҳтиёж ҳануз ниҳоятда юқори: 16,5 миллион киши, яъни аҳолининг қарийб учдан икки қисми ёрдамга муҳтож бўлиб қолмоқда”, дейилади бошқарма баёнотида.

Таълим соҳасида ҳам вазият оғирлигича қолмоқда: 2,5 миллион бола ҳануз мактабга қатнамаяпти, мактабларнинг 40 фоизи эса фаолият юритмаяпти. Шунингдек, Сурия ҳудудининг портловчи моддалар билан юқори даражада ифлослангани аҳоли учун жиддий таҳдид бўлиб қолаётгани қайд этилган.

“Фақат ноябрь ойининг ўзида 21 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ киши жароҳат олди, уларнинг ярми болалар”, дейилади хабарда.

OCHА баёнотида айтилишича, бошқарма Ҳалаб шаҳрида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейинги вазиятни мониторинг қилишда давом этмоқда. Мазкур ҳудудда яқинда бўлиб ўтган жанговар ҳаракатлар оқибатида бир нечта маҳаллалар ўққа тутилган, бу эса аҳолининг яна кўчиб кетишига сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Суриядаги “Ироқ ва Шом ислом давлати”га (ИШИД) тегишли объектларга зарбалар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия гуманитар ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг