Ўзбек сўмини ёқиб, тамаки тутатган хорижликлар иши ўрганилмоқда (видео)
Жамият
−
25 Декабрь 31626 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда уч нафар хорижлик (видеода хитой тилида гапирган) 2000 сўмлик Ўзбекистон банкнотасини ёқиб, тамаки тутатгани акс этган видео тарқалди. Ушбу видеони “Кичик Се” номли аккаунт эгаси WeChat’даги саҳифасига жойлаштирган. Ҳолат бўйича Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов расмий изоҳ берди.
Унинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, суриштирувлар якуни бўйича қонун устуворлиги таъминланади, дейилади изоҳда.
Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида мазкур шахслар Тошкент вилоятидаги корхонанинг хитойлик ишчилари экани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий валютасида давлат герби рамзи акс этган. Бу ҳаракат Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Жиноят кодексининг 215-моддасига кўра (давлат рамзларига ҳурматсизлик қилиш) Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг давлат байроғи, давлат герби ёхуд давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Live
Барчаси