Қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Жамият

image

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шуни назарда тутувчи ҳукумат қарори 23 декабрь куни қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 709 сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Янгиланган тартибда ер участкасини қисман қайта ижарага беришда майдон меъёрлари, контурлар яхлитлиги ҳамда суғориш тизимини сақлаш талаблари белгиланди. Қарорга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ҳамда қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер майдони Ер кодексининг 46¹-моддасида белгиланган энг кам ўлчамлардан (0,06 гектардан 1 гектаргача) кам бўлмаслиги шарт.

Шунингдек, ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлигини ҳамда амалдаги суғориш тизимини сақлаган ҳолда амалга оширилиши белгиланди. Бу жараён алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали бажарилади.

Бундан ташқари, ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар ерни бўлиш ва янги чегараларини белгилаш билан боғлиқ давлат хизматларидан фойдаланиши кўзда тутилган


Мақола муаллифи

Теглар

қарор қишлоқ хўжалиги ер участка ижарага бериш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг