Ҳиндистоннинг энг йирик компанияси Россиядан нефть харидини қайта бошлади

Олам

image

Ҳиндистоннинг энг йирик нефтни қайта ишловчи компанияси – Reliance Industries Ltd.  Гужарат штатидаги заводи учун Россия нефтини яна сотиб ола бошлади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Корпорация санкцияларга тушмаган етказиб берувчилар орқали нефтни чегирма билан харид қилмоқда. Reliance RusExpor компаниясидан Aframax туридаги танкерларни ижарага олиб, кунига 660 минг баррель қувватга эга, асосан, ички бозорга йўналтирилган нефтни қайта ишлаш заводига хомашё етказмоқда. Ҳиндистон расмийлари баҳосига кўра, бу қадам декабрь ойида Россиядан нефть импорти икки баравардан кўпроқ қисқарганини қисман қоплашга ёрдам бериши мумкин.

Шу билан бирга, “Bloomberg” ҳисоб-китобларига кўра, Россия нефти экспорти декабрда 2023 йил майидан бери энг юқори даражага етган. Агентлик буни Россия корхоналарига учувчисиз аппаратлар ҳужумлари сабаб нефтни қайта ишлаш ҳажмларининг кескин камайгани билан изоҳлайди.

Reliance 20 ноябрдан Россия нефтини харид қилишни тўхтатган эди. Бу қарор Россияга қарши халқаро санкциялар билан боғлиқ бўлиб, ундан бир ой аввал АҚШ “ Роснефть” ва ЛУКОЙЛ’га нисбатан блокловчи санкциялар жорий этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг асосий экспорт нефти бўлган Уралс маркали нефть нархи баррелига тахминан 34 долларгача пасайгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия нефть Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг