АҚШни ўз ихтиёри билан тарк этган мигрантларга 3 минг доллардан пул берилади

Олам

image

АҚШ Президенти маъмурияти ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этадиган ноқонуний мигрантлар учун мукофотни 3 минг долларгача оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълумот берди.

Унинг сўзларига кўра, бу мукофот 2025 йил охиригача ариза топширадиган мигрантларга берилади. Ноэмнинг қўшимча қилишича, Янги йил мавсумида солиқ тўловчилар рағбатни уч баробар оширди, шунда мигрантлар ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга кўпроқ ундалади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп маъмурияти 14 ёшдан катта бўлган норасмий мигрант ўсмирларга ўз ихтиёри билан ватанларига қайтган тақдирда 2500 доллар миқдорида тўлов таклиф қилмоқчилиги ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, ўз ихтиёри билан чиқиб кетишни бошлаганларга йўл харажатига ёрдам кўрсатилиши ва ватанига етиб борганидан сўнг 1000 доллар тўланиши ҳам эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кристи Ноэм 3 минг доллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг