Кореяга ишлашга кетган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Миграция агентлиги Кореяда Э-7 ва Э-9 визалари асосида ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳлантирди. 

Маълум қилинишича, мазкур визалар асосида ушбу хорижий давлатда ишлаётган баъзи фуқаролар иш жойини норасмий ишларга алмаштирмоқда. Бу эса турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бунда фуқаро ишдан бўшатилса, 1 ойда иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтиши, 3 ой муддатда янги иш берувчи топиб, расмий шартнома тузиши шарт. Бунга амал қилинмаса, катта миқдорда жарима, ноқонунийлик мақоми ва депортацияга олиб келиши мумкин. Миграция агентлиги билан тузилган шартномада ҳам иш жойини келишмасдан тарк этмаслик қатъий талаб ҳисобланади.

Агентликка кўра, жорий йилда 20 нафар фуқародан уч томонлама шартномани бузгани учун 660 миллион сўм жарима ундирилган. Депортация қилинганлар эса давлат берган барча имтиёзларни қайтариб бериши шарт бўлади. Шунингдек, улар 1 йил давомида хорижга ташкилий тартибда юборилмайди.

Жанубий Кореянинг меҳнат миграцияси бўйича махсус баллик тизими, яъни SPAS базасида турганлар иш берувчидан шартнома олган бўлса, бу улар хизмат танланганини англатади. Бирор шахс танланишда ёрдам бериш учун пул талаб қилса, у фирибгар бўлиши билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон орқали Россияга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

виза ўзбекистонликлар Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг