Исроил фаластинликлар учун ўлим жазосини қайта тикламоқчи

Олам

image

Исроил парламенти терроризм билан боғлиқ қотилликлар билан судланган фаластинликлар учун мажбурий ўлим жазосини қайта жорий этувчи қонун лойиҳасини илгари сурмоқда. Бу ҳақда “Clash report” хабар берди.

Қонун агар расман қабул қилинса, бу Исроилнинг 1962 йилдан бери биринчи марта ўлим жазосини қўллаши бўлади ва 70 йилликдаги мораторийга чек қўйилади.

Исроил 1954 йилда оддий жиноятлар учун ўлим жазосини бекор қилди ва уни фақат 1950 йилги нацистлар ва нацистлар ҳамкорларини жазолаш тўғрисидаги қонунга мувофиқ уруш жиноятлари, хиёнат ва нацистлар ҳамкорлиги учун сақлаб қолди. Охирги қатл 1962 йилда, нацистлар амалдори Адольф Эйхманн осилганида содир бўлган. 

2023 йилнинг март ойида эса Кнессетнинг дастлабки овоз беришида “исроилликларни миллатчилик асосида ўлдиришда” айбланган фаластинликларга ўлим жазосини тайинлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўпчилик овози билан қабул қилинди. 2025 йилнинг 29 сентябрь ва 3 ноябрь кунлари Кнессет Хавфсизлик қўмитаси уни тўлиқ муҳокама учун маъқуллади ва ҳатто Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳам қўллаб-қувватлади. 

“Amnesty International”, “Adalah” ва “Human Rights Watch” каби инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қонун лойиҳасини фақат фаластинликларга тааллуқли бўлган “ирқий асосланган” деб атамоқда. Улар ҳарбий судларда 99,7 фоиз судланганлик даражасини ва 2023 йилнинг октябридан кейинги 100 дан ортиқ қийноқ шикоятларини келтирган ва қонун мажбурий иқрорномалар асосида қатлларни қонунийлаштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу ташаббусга Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва Женева конвенцияларини бузадиган чора сифатида қарамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда икки томон ўртасида АҚШ Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан эришлиган сулҳ давом этмоқда. Томонлар тинчлик чизиғини босиб, бир неча бор бу сулҳни бузган бўлса-да, кейинчалик яна ҳаммаси ўз изига тушган. Сўнгги бор ҲАМАС ҳаракати томонидан уч нафар ҳалок бўлган гаровдагиларнинг жасади солинган тобутлар Қизил Хоч орқали Исроил мудофаа кучлари ва Бош хавфсизлик хизматига топширилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг