Россия ва Хитой Трампнинг ядровий синов ўтказиш буйруғига муносабат билдирди

Олам

image

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ядро синовларига оид мораторийни сақлаб қолишига умид билдирди. Россия томони эса АҚШ билан қуролланиш пойгасининг янги босқичи бошланмаганини билдирди.

“Хитой АҚШнинг Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (CTBT) бўйича ўз мажбуриятларига ва ядро синовларига қўйилган мораторийни виждонан бажаришига умид билдиради”, дейди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Го Цзякунь.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса Россия ва АҚШ ўртасида қуролланиш пойгасининг янги босқичи бошланган деб ҳисобламаслигини айтди.

“Йўқ, барибир йўқ”, деб жавоб берган у тегишли саволга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп бошқа давлатлар билан “тенг шароитларда” ядро қуролларини синовдан ўтказиш бўйича кўрсатма берганини маълум қилган эди. У АҚШда ядро қуроллари учун синов полигонлари мавжудлигини, синовлар тафсилотлари эса кейинроқ эълон қилинишини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Дональд Трамп Хитой ядровий синов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг