Жанубий Корея Президенти Трампга қадимий олтин тож берди (видео)

Олам

image
Азалий рақиб билан келишув. Трамп нимани кўзлаяпти? north_east

Азалий рақиб билан келишув. Трамп нимани кўзлаяпти?

Президент Дональд Трамп Жанубий Корея етакчиси Ли Чжэ Мёндан энг олий мукофот – “Мугунхва” ордени ҳамда қадимги Силла тожининг олтин нусхасини олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Мукофот фақат мамлакатнинг энг нуфузли меҳмонларига берилади. Президентнинг сўзларига кўра, Трамп уни Корея яриморолида тинчлик ўрнатишга қўшган ҳиссаси учун олган. Бундан ташқари, тож АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги тинчлик ва дўстликни англатади.

Трамп ушбу мукофотни қўлга киритган биринчи АҚШ Президенти бўлди.

Америка етакчиси Осиё турнесининг сўнгги бекати бўлган Кёнжуга етиб борди. Дональд Трампни YMCA қўшиғини ижро этган гуруҳ кутиб олди ва ҳарбийлар салом берди. Унинг шарафига ўтказилган кечки овқатда дастурхонга унга ёқадиган таомлар тортилди: кетчупли котлет, минг орол сосили салат, кетчуп ва корейс соуси билан сирланган балиқ, сўнгра ширинлик учун олтин билан шоколадли кейк.

Жанубий Корея Трампнинг ташрифини икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдаги муҳим қадам ва ҳамкорликнинг янги босқичининг “олтин бошланиши” деб атади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён билан музокаралар чоғида Корея яриморолида давом этаётган можарони ҳал қилиш ниятида эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Жанубий Корея Ли Чжэ Мён олтин тож

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг