Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга неча киши тўғри келади?

Жамият

image

Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, 1 квадрат километр майдонга ўртача 84,8 киши тўғри келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига ортган.

Йиллар кесимида Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга тўғри келадиган аҳоли зичлиги 1 октябрь ҳолатига кўра, 2021 йилда 78,1 кишини ташкил этган бўлса, 2022 йилда 79,8 кишига етган. 2023 йилга келиб зичлик 81,5 кишини, 2024 йилда эса 83,2 кишини ташкил этган. 2025 йилда эса 1 квадрат километр майдонга 84,8 киши тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 38 млн 069,1 минг кишига етганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон майдон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг