АҚШнинг ҳарбий самолёт ва вертолёти денгизга қулади
Олам
−
27 Октябрь 2025 4347 1 дақиқа
АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг F-18 қирувчи самолёти ва MH-60Р Sea Hawk вертолёти Жанубий Хитой денгизида ҳалокатга учради. Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Маълумотларга кўра, кеча, 26 октябрь куни ҳарбий-денгиз кучларининг қирувчи самолёти ва вертолёти Жанубий Хитой денгизи ҳудудидаги одатий операциялар вақтида ҳалокатга учраган.
Қайд этилишича, MH-60Р Sea Hawk вертолёти маҳаллий вақт билан 14:45 атрофида одатий парвозни амалга ошираётганда қулаб тушган. Ҳодисадан тахминан 30 дақиқа ўтгач F/A-18F Super Hornet қирувчиси ҳам одатий операцияларни бажараётганда ҳалокатга учраган. Ҳар икки экипаж аъзолари қутқарилган.
“Тинч океан флоти барча экипаж аъзоларининг аҳволи барқарор эканини билдирди. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда”, дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Техас штатида кичик самолёт қулаб, бир нечта юк машиналарига урилиши оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси