ХОҚ исроилликларга виза бермагани учун Индонезияни жазолади
Спорт
−
23 Октябрь 4256 1 дақиқа
Аввалроқ, Индонезия ҳукумати гимнастика бўйича Жакартада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати учун Исроил спортчиларига виза бермаслигини маълум қилган эди. Шундан сўнг Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Индонезияда халқаро спорт тадбирларини ўтказмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ХОҚ хабар берди.
Жакартада бўлиб ўтаётган гимнастика бўйича Жаҳон чемпионатида Исроил делегациясига кириш рухсати берилмагач, ХОҚ бу қарорни “спортдаги асосий тамойилларга зид” деб баҳолади.
ХОҚ ижроия кенгаши Индонезия Миллий олимпия қўмитаси билан Олимпия ўйинлари, ўсмирлар Олимпия ўйинлари ва бошқа тадбирлар бўйича “ҳар қандай шаклдаги мулоқотни тўхтатиш”га қарор қилганини маълум қилди. Тақиқ мамлакат барча иштирокчиларга миллатидан қатъи назар кириш кафолатини бермагунча кучда қолади. Шунингдек, ХОҚ барча халқаро федерацияларга Индонезияда ҳеч қандай халқаро мусобақа ёки учрашув ўтказмасликни тавсия этди.
Маълумот учун, Индонезия 2023 йилги 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш ҳуқуқидан Исроилнинг иштирокига қарши сиёсий норозиликлар сабабли, турнир бошланишига икки ой қолганда маҳрум этилган эди. FIFA кейинчалик бу мамлакатга 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини берган эди. Исроил ушбу мусобақада якуний 24 та иштирокчилар қаторидан четда қолган.
Live
Барчаси