Лувр музейидан Наполеон даврига оид буюмлар ўғирланди

Олам

image

Бугун, 19 октябрь куни Франциянинг машҳур Лувр музейида йирик ўғирлик содир бўлди. Жиноятчилар музейдан Наполеон Бонапарт даврига оид заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Франция Маданият вазири Рашида Дати ижтимоий тармоқларда ҳодисани тасдиқлаб, жабрланганлар йўқлигини маълум қилган. Ҳозирда музей вақтинча ёпилган, воқеа жойида тергов ишлари олиб борилмоқда.

“Bild” нашрининг хабар беришича, уч нафар номаълум шахс музейга кириб, тўққизта қадимий буюмни – жумладан, брош, тиара ва безакли ғилофни ўғирлаб чиққан. Улар Сен дарёси томондаги қурилиш майдонидан фойдаланиб, ойнани синдириб ичкарига кирган.

Маҳаллий манбаларга кўра, ўғирланган буюмлар орасида император Наполеоннинг рафиқаси Жозефинага тегишли деб тахмин қилинаётган заргарлик буюмлари ҳам бор.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, воқеа бўйича Интерпол даражасида қидирув ишлари бошланган. Музей хавфсизлик тизими эса тўлиқ қайта кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Экспертлар бу ҳодисани “сўнгги йилларда Европадаги энг катта санъат ўғирлиги” деб атамоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик император Наполеон Бонапартга тегишли бўлган ва у томонидан ҳокимият тепасидаги даврнинг бошидан то охиригача сақлаб келинган қилич аукционда сотилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Лувр Наполеон заргарлик буюмлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг