Мексикадаги бўронлар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Олам

image

Мексикада Приссилла ва Реймонд номли тропик бўронлар сабабли юз берган кучли сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Бир неча кун давом этган ёмғирлар мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида оғир оқибатларга олиб келган. Ҳукумат маълумотларига кўра, энг кўп қурбон Веракрус штатида қайд этилган – бу ерда 18 киши ҳалок бўлган. Идальго штатида 16 киши, Пууэбла штатида 9 киши, Керетаро штатида эса 1 киши вафот этган.

Мамлакат Президенти Клаудия Шейнбаум ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилган ва 139 та зарар кўрган шаҳарга ёрдам кўрсатиш бўйича фавқулодда режа ишга туширилган.

Қайд этилишича, ҳукумат вазиятни диққат билан кузатмоқда, маҳаллий ҳокимлар ҳамда федерал идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Миллий фавқулодда ҳолатлар қўмитаси узлуксиз фаолият юритмоқда. 

Мексика Мудофаа вазирлиги табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 5400 дан ортиқ ҳарбий хизматчини жалб этган. Улар хавфли ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилиш, вазиятни мониторинг қилиш ва вайрон бўлган жойларни тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексиканинг марказий ва жанубий ҳудудларида юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 28 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика бўрон Приссилла Реймонд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг