UEFA Исроилни мусобақалардан четлатиш қарорини кечиктирди – ОАВ

Спорт

image

Ғазо секторидаги можарога оид тинчлик музокаралари фонида UEFA Исроил терма жамоалари ва клубларини халқаро мусобақалардан четлаштириш бўйича қарорни кечиктирди. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

Кеча, 29 сентябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Ғазодаги вазиятни ҳал этиш бўйича 20 банддан иборат режасини эълон қилди. Таклифга кўра, гаровдагилар 72 соат ичида озод этилиши шарти билан дарҳол ўт очишни тўхтатиш назарда тутилган. Режа, шунингдек, ҲАМАС ва бошқа гуруҳлар Ғазони бошқаришда бевосита ҳам, билвосита ҳам иштирок этмаслигини кўзда тутади. Ҳудуд назорати Трампнинг ўзи бошчилик қиладиган халқаро орган назоратидаги технократик ҳокимиятларга ўтиши керак.

“Sky Sports” маълумотига кўра, ҳозир Европа футбол раҳбарлари орасида Исроилга қарши санкцияларни тинчлик музокаралари вақтида жорий этиш “нотўғри қадам” бўлиши мумкин, деган фикр мавжуд. Қайд этилишича, UEFA ижроия қўмитасининг айрим аъзолари Исроил бўйича овоз берилишига умид қилган, бироқ фавқулодда йиғилиш ўтказилмагани тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UEFA Исроилни халқаро мусобақалардан четлаштириш масаласини кўриб чиқаётгани, бироқ UEFA’нинг ушбу масала бўйича эҳтимолий қарори 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашига тааллуқли бўлмаслиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг