Ўзбекистонга салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади
Бу қизиқ
−
30 Сентябрь 2025 16004 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1-2 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 18-21 даражагача, кечалари 8-13 даражагача, шимолда кундуз кунлари 13-16 даражагача, кечалари 4-7 даража илиққача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.