Фарғонада қурилиш мансабдори ва газ таъминоти ходими қўлга олинди

3-саҳифа

image
Наманганда Қурилиш инспекцияси ходими пора билан қўлга тушди north_east

Наманганда Қурилиш инспекцияси ходими пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида бирор ишни ҳал қилиб бериш эвазига пора сўраган 2 киши ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вилоятдаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 доллардан, жами 10 минг доллар талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида ушланди.

ДХХга кўра, туман газ таъминоти бўлими раҳбари муқаддам судланган бўлса-да ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Қува туманида жойлашган 4 сотих ер майдонида қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг ҳужжатларини кадастр, архитектура каби мутасадди ташкилотларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5000 доллар талаб қилган. Бош мутахассис олдиндан 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 август куни Савдо саноат палатасида қурилиш соҳаси тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда ўзини бир нечта қурилиш компаниялари раҳбари сифатида таништирган Усмонжон Абдусамадов Тошкент шаҳрида битта уй учун 200 минг долларгача, Тошкент вилоятида эса 100 минг долларгача харажат борлиги юзасидан даъво билан чиққанди. У, шунингдек, мутасаддилардан аризаларнинг асоссиз рад этилишига қарши чора кўришни сўраганди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фуқаро (тадбиркор) Усмонжон Абдусамадовга нисбатан тегишли тартибда жавобгарлик чоралари кўриш ва ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб, Ички ишлар вазирлигига расмий ариза киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора ДХХ Фарғона газ таъминоти жиноят иши қурилиш мансабдори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг