Қирғизистонда 2026 йилги Ҳаж квотаси бир соатда тўлди
Олам
−
24 Сентябрь 2025 3590 1 дақиқа
Қирғизистонда 2026 йилги Ҳаж квотаси рўйхатга олиш тизими очилганидан сўнг бир соат ичида тўлди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳаж зиёратига бориш истагида бўлганлардан ҳужжатларни қабул қилиш кеча, 23 сентябрь куни бошланган ва квота тўлдирилгани сабабли атиги бир соатдан кейин ёпилган.
“Рўйхатга олиш варақалари тез тўлдирилгани учун тўловларни қабул қилиш тўхтатилди. Бу квотанинг тугаб бўлганини англатади”, деди диний ташкилот вакили Мақсад Отабоев.
Унинг аниқлик киритишича, жорий йилда 6000 та ўрин ажратилган ва 2600 киши аввалги квота бўйича навбатлар рўйхатида қолгани боис улар биринчи бўлиб рухсатнома олган. Қолган 3400 та ўрин учун рўйхатдан ўтиш эълон қилинган эди ва у бир соат ичида ёпилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги 75 мингдан ортиқ ҳаж қоидаларини бузган шахсларни қўлга олганди.