Трамп энди Эрдўған билан учрашади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 25 сентябрь куни Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашишини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Truth Social тармоғида ёзиб қолдирди. 

Трампнинг айтишича, музокараларда самолётлар савдоси ва ҳарбий битимлар муҳокама қилинади.

Туркия ҳукумати Эрдўғаннинг самолёт савдоси бўйича музокара қилиш учун Трамп билан учрашишини таъкидлаган эди. Бу иддао Трампнинг баёноти билан тасдиқланди.

“25 сентябрь куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанни Оқ уйда қабул қилишдан мамнунман. Биз Boeing самолётларининг йирик ҳажмдаги савдоси, F-16 келишуви ва ижобий натижа беришига умид қилаётган F-35 бўйича музокараларнинг давом этиши ҳамда кўплаб савдо ва ҳарбий битимлар устида ишлаяпмиз. Президент Эрдўған билан доимо жуда яхши муносабатларда бўлиб келганман”, дея ёзган Трамп. 

ОАВнинг таҳмин қилишича, давлат раҳбарлари Ғазо ва Суриядаги масалалар бўйича ҳам гаплашиб олиши мумкин. Эрдўған ва Трамп Ғазо бўйича айро-айро йўллардан юради, десак ҳам бўлади. Трамп Исроилга кўпроқ ён босса, Эрдўған Исроилни кескин қоралаб, оғир айбловлар қўйиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Президентлар жорий йилнинг 25 июнь куни НАТО саммити доирасида Гаагада учрашганди. Улар ўртасидаги музокаралар ёпиқ эшиклар ортида ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Дональд Трамп Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг