Афғонистонда бортида вазир ва ҳоким бўлган вертолёт қулаб тушди (видео)

Олам

image

Кеча, 10 сентябрь куни Афғонистоннинг Ғор вилоятида “Толибон” муваққат ҳукуматининг кончилик ва нефть вазири Ҳидоятуллоҳ Бадрий ҳамда вилоят ҳокими Ҳаётуллоҳ Муборак бўлган вертолёт қулаб тушди. Бу ҳақда “Pajhwok” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Тулак туманининг Налбондон ҳудудида юз берган. Ҳалокат оқибатида йўловчилар зарар кўрмаган. Ҳоким матбуот котиби буни техник носозлик билан изоҳласа, Мудофаа вазирлиги эса вертолёт тоғ билан тўқнашганини билдирган.

“Бугун тушдан кейин бир қатор расмийларни олиб кетаётган ҳаво кучларига тегишли вертолёт Гор вилоятидан Тулак туманига парвоз қилган эди. Вертолёт кўтарилиш вақтида баъзи техник муаммолар сабаб тоғ билан тўқнашиб, қулаб тушган”, деб ёзган мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятуллоҳ Хоразмий X’да.

Маълум бўлишича, амалдорлар тумандаги қўрғошин конини кўздан кечириш учун йўл олган бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 19 май куни Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёти ҳалокатга учраганди. Вертолётнинг ёниб кетган қолдиқлари 20 май куни эрталаб Озарбайжон чегарасидан 30 км узоқликда жойлашган Эроннинг Тавил қишлоғи ёнидан топилган. Президент билан бирга вертолёт бортида амалдорлар делегацияси, шу жумладан, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳам бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.

Борт ҳалокатининг асосий версияси сифатида об-ҳаво шароити кўриб чиқилди, самолёт кучли туман пайтида кўздан йўқолган, унинг парчалари 10 соатдан ортиқ вақтдан сўнг 70 дан ортиқ қутқарув отрядлари томонидан қидириб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Ҳидоятуллоҳ Бадрий Ҳаётуллоҳ Муборак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг